Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Предраг Миятович: «Реал» Мбаппе ёки Винисиусни сотиш ҳақида ўйлаб кўриши керак»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси ва директори Предраг Миятович Мадрид клуби Килиан Мбаппе ёки Винисиус Жуниордан бирини сотиш имкониятини кўриб чиқиши керак деб ҳисоблайди.

– Моуриньо келишидан қатъи назар, жамоада жиддий ўзгаришлар керак деб ўйлайсизми?

– Бу мавсумда ёмон натижалар ҳақида кўп гапирдик. Мен доим гап мураббийда эмас, балки ўйинчиларнинг ўзида деб таъкидлаб келганман. Менимча, совринсиз ўтган икки йилдан кейин қийин қарорлар қабул қилиш, ўзгаришлар киритиш ва бошқаларни сотиб олиш учун айрим футболчилар билан хайрлашиш вақти келди.

Бу ёзда кўп нарсани ўзгартириш керак. Балки ҳозирда жамоа кумири бўлиб турган айрим ўйинчиларни сотиш ҳақида ўйлаб кўрармиз. Ўзгаришлар зарур, чунки бизда ғалаба қозониш босими бор. Бундан ташқари, мен ашаддий мухлиси бўлган Моуриньюни тақдир ҳукмига ташлаб қўймасдан, унга замонавий футболга мослашган жамоа беришимиз керак.

– Сиз Мбаппе ёки Винисиусни сотишни кўриб чиққан бўлармидингиз?

– Ҳа, балки улардан бирини сотиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришимиз керакдир. Бу ҳақиқат. Бу қарорни янги мураббий ва спорт бўлими билан биргаликда қабул қилишимиз, айнан кимни сотишни келишиб олишимиз лозим.

Кўзни юмиб, «иккаласи ҳам қолсин» дейиш — катта хато. Футбол шунинг учун ҳам мураккаб спорт тури — баъзан жуда қийин қарорлар қабул қилишга тўғри келади. Сизни дастлабки олти ой давомида танқид қилишлари, хато қилишингиз мумкин, лекин ўзгаришлар қилиш шарт. Акс ҳолда вазият яхшиланмайди, — деди Миятович.

Киритилди: 15:43, 14.05.2026.
Ўқилди: 184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик