Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби расмий сайтида янги мавсум учун уй либосларини намойиш қилди.
«Дизайн ўзида мерос ва замонавийликни бирлаштириб, клубнинг бой тарихида янги саҳифа очмоқда. 1970 йиллардан илҳомланган ҳолда яратилган тўқ қизил асос, классик поло-ёқа ва чизиқли манжетлар «Юнайтед»нинг майдондаги ўзига хос услубини қайта тиклайди.


Мазкур ёқа ва сезиларли бўлмаган чизиқлар клубнинг 1977 йилги Англия Кубогидаги ғалабасига ишора бўлиб, ушбу тарихий воқеанинг 50 йиллиги шарафига ишлаб чиқилган. Ўтмиш билан боғлиқлик замонавий дизайн билан мувозанатлаштирилган бўлиб, футболчиларда ҳам ностальгия, ҳам илғорлик руҳини уйғотади», — дейилади клуб хабарида.













