АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги(ICE) 2026-йилги жаҳон чемпионати ўйинларида тартибни сақлаш учун Иммиграция ва божхона назорати хизмати ходимларини жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Маркуейн Маллин CBC телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
“ICE ҳар доим иммиграция қонунчилиги ижросини назорат қилади, лекин биз у ерда фақат шу мақсадда бўлмаймиз. Оммавий ҳибсга олишлар билан шуғулланмоқчи эмасмиз, аммо мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган шахсларни доимий қидиришда давом этамиз”, деди Маллин.
Аввалроқ NBC News нашри ўз манбаларига таяниб, Ички хавфсизлик вазирлиги маҳаллий полиция ва федерал хизматларга футбол учрашувлари ўтадиган ҳудудларда тартибни сақлаш учун ICE ходимларидан фойдаланишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу хизмат ходимлари мухлислар ёки стадион ишчиларининг иммиграция мақомини текшириш билан шуғулланмайди. Уларнинг асосий вазифаси умумий жамоат тартибини сақлашда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам беришдан иборат бўлади.













