Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Камавинга Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг мундиалга бориши сўроқ остида қолмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам Жаҳон чемпионатига йўл оладиган футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини бугун, 14 май оқшомида TF1 телеканали эфирида расман эълон қилади.

AS нашрининг хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда «Реал Мадрид» футболчисининг турнирдаги иштироки жиддий шубҳа остига олинган. Бунга Камавинганинг жорий мавсумдаги беқарор ўйини, «Бавария»га қарши баҳсдаги четлатилиши ва майдон марказидаги юқори рақобат сабаб бўлмоқда.

Март ойидаги ўйинлар ҳолатига кўра, Камавинга ярим ҳимоячилар рейтингида Орельен Тчуамени, Уоррен Заир-Эмери, Н’Голо Канте ва Адриен Рабьодан кейинги, яъни бешинчи танлов сифатида кўрилган. Шунингдек, «Лион»да ажойиб мавсумни ўтказган Корентен Толиссо ҳам унга қўшимча рақобат туғдириши мумкин.

Киритилди: 17:28, 14.05.2026.
Ўқилди: 262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик