Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Германия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман 40 ёшли голкиперни 55 нафар футболчидан иборат дастлабки рўйхатга қўшган.
Маълумот бўлишича, Нойер якуний таркиб учун танлов қилинадиган беш нафар дарвозабондан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль 2024 йил август ойида миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.













