Кириш Регистрация

Беллингем «Овьедо»га урилган голдан кейин «Реал» мухлисларидан узр сўради (видео)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган «Овьедо»га қарши учрашувдаги голидан кейин мухлислардан узр сўради.

Маълум бўлишича, ўйин бошланишидан аввал баъзи «Реал» мухлислари жамоа футболчиларини чигилёзди машғулотлари пайтида ҳуштакбозлик билан қарши олган. Беллингем эса 80-дақиқада гол урганидан сўнг мухлислар томон қараб узр ишорасини қилди.

Эслатиб ўтамиз, 35-турда «Реал» ўз майдонида «Барселона»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ушбу натижадан кейин каталонияликлар муддатидан аввал Испания чемпионига айланган эди.

Шунингдек, аввалроқ «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячилари Федерико Вальверде ҳамда Орельен Тчуамени ўртасида жанжал келиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Беллингем жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Испания — Ла Лига, 36-тур
14 май 2026 йил. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони.
«Реал» — «Овьедо» 2:0
Голлар: Гонсало Гарсия 44, Беллингем 80.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:44, 15.05.2026.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик