Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Ювентус» «Ливерпуль» юлдузи учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бекер ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»га ўтиши мумкин. Турин клуби бразилиялик посбоннинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда, унинг жамоага келишини бош мураббий Лучано Спаллетти фаол равишда талаб қилмоқда.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, «кекса синьора» дарвозабонга йиллик 5 миллион евро маош билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилади. 33 ёшли футболчининг ўзи ушбу трансферга қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда «Ювентус» «Ливерпуль» клубига илк расмий таклифини тайёрламоқда. Алиссоннинг «қизиллар» билан амалдаги келишуви келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади. «Рома»нинг собиқ аъзоси Transfermarkt экспертлари томонидан 17 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:01, 15.05.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик