Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Тошкентда аёллар ўртасида FIDE Гран-присининг учинчи босқичи ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 17 сентябрь – 1 октябрь кунлари пойтахтимизда шахмат бўйича FIDE Гран-присининг учинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтади.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE), “Ўзбекистон Маданияти ва санъати Форуми” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг 12 нафар энг кучли шахматчи хотин-қизлари ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.

Тошкентда ўтказиладиган турнирнинг мукофот жамғармаси 60.000 еврони ташкил этади. Мусобақа ғолиби 10.000 евро миқдорида мукофотга ҳамда 120 очко+40 бонус очколарига эга бўлади.

Хотин-қизлар ўртасидаги FIDE Гран-При мусобақалари олти босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчи (жами 18 нафар) тўрт босқичда иштирок этиш хуқуқига эга. Барча босқич мусобақаларининг якунларига кўра энг юқори очкога эга спортчи жаҳон тожи учун курашни давом эттиради.

Қуйида Тошкентда бўлиб ўтадиган FIDE Гран-присининг учинчи босқичида иштирок этадиган спортчилар берилган:

GM Хампи Конеру (Ҳиндистон, 2597)
GM Жао Суе (Хитой, 2565)
GM Катерина Лагно (Украина, 2547)
GM Антуанетта Стефанова (Болгария, 2530)
GM Виктория Чмилите (Латвия, 2514)
GM Харика Дронавали (Ҳиндистон, 2510)
WGM Чжу Венчжун (Хитой, 2505)
IM Бела Хотенашвили (Грузия, 2499)
GM Александра Костенюк (Россия, 2495)
GM Элина Даниелян (Арманистон, 2466)
WGM Ольга Гиря (Россия, 2440)
WGM Нафиса Мўминова (Ўзбекистон, 2321).

Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган FIDE Гран-присининг тақвим жадвали қуйидагича:

2013 йил:
2-14 май – Женева (Швейцария)
15-29 июнь – Дилижон (Арманистон)
17 сентябрь - 1 октябрь – Тошкент (Ўзбекистон)

2014 йил:
2-16 май - Ханти-Мансийск (Россия)
18 июнь - 2 июль – Тбилиси (Грузия)
24 август - 7 сентябрь – Эрденет (Мўғилистон)

Ўзбекистонлик қизлар орасида биринчи бўлиб халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлган Нафиса Мўминова Женева ва Дилижонда бўлиб ўтган биринчи ва иккинчи босқич мусобақаларида иштирок этмаган. Тажрибали шахматчи қизимиз Тошкент турниридан FIDE Гран-присидаги иштирокини бошлайди ва Ханти-Мансийск, Тбилиси ҳамда Эрденетда ўтказиладиган қолган босқич мусобақаларда ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 21 ноябрь – 4 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида эркаклар ўртасида FIDE Гарн-присининг иккинчи босқич мусобақалари зўр муваффақият билан ўтказилган эди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:58, 02.09.2013.
Ўқилди: 4168 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7465]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2957]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1973]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1793]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1753]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1617]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1604]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1555]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1547]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1500]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик