Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Аллегри ва Ибрагимович ўртасидаги келишмовчилик кучаймоқда

Баҳо:
+ | -

Массимилиано Аллегрининг «Милан»ни тарк этиш эҳтимоли ортиб бормоқда. Тажрибали мутахассис иш бошлаганидан бир йил ўтиб клубдан кетиши мумкин. Жамоани тарк этиш яқинлигини тасдиқловчи билвосита омиллардан бири сифатида Аллегрининг Златан Ибрагимович билан жанжаллашиб қолгани ҳақидаги маълумотлар келтирилмоқда.

Жанжал сабаблари эса қизиқ: расман у «Наполи»дан учралган мағлубиятдан сўнг келаси мавсум учун учинчи дарвозабонни танлаш масаласи туфайли келиб чиққан. Бироқ ҳаммаси ҳам оддий эмас — «Corriere Della Sera» нашрининг аниқлик киритишича, асл сабаб Ибрагимовичнинг Антонио Кассано билан дўстлигида ётибди. Маълумки, Кассано тинимсиз равишда Аллегрини ва унинг ўйин услубини танқид қилиб келади.

Афтидан, «Милан» устозининг бунга шу даражада тоқати тоқ бўлганки, у ўз ғазабини Кассанонинг яқин дўстидан олишни бошлаган.

Киритилди: 10:43, 15.05.2026.
Ўқилди: 365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик