«Милан» клубда роппа-роса бир мавсум ишлаган Игли Таре билан хайрлашишини тахмин қилган эдик. Энди бу маълумот билвосита ўз тасдиғини топмоқда. «Аталанта»нинг амалдаги спорт директори Тони Д'Амико клубни тарк этишини эълон қилди.
Гап шундаки, матбуот айнан уни «Милан»да Таренинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрсатмоқда. «Аталанта» билан хайрлашар экан, у катта эҳтимол билан аллақачон «Милан» таклифини қабул қилиб бўлган. Бу маълумотни италиялик журналист Николо Скира ҳам тасдиқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» Серия А турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда, «Аталанта» эса еттинчи поғонани эгаллаб турибди.













