Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Кун келиб мен ҳам кетаман» — Виржил ван Дейк Салоҳ ва Робертсоннинг «Ливерпуль»дан кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби сардори Виржил ван Дейк жамоанинг икки нафар етакчи футболчиси — Муҳаммад Салоҳ ва Эндрю Робертсон билан бўлажак хайрлашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мавсум якунланганидан сўнг, мисрлик ҳужумчи ва шотландиялик ҳимоячи эркин агент мақомида мерсисайдликлар сафини тарк этади.

«Ҳозир клубда ўтиш даври кузатилмоқда, таъсир кучига эга футболчиларнинг кетиши — муқаррар жараён. Кун келиб мен ҳам бу ердан кетаман. Энг муҳими — бу жараён «Ливерпуль» учун иложи борича оғриқсиз ўтишини таъминлашдир.

Агар Мо (Салоҳ) ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг ўрнини худди шундай даражада тўлдира оладиган футболчи топишга кўзим етмайди. Бироқ барибир кимдир унинг позициясини эгаллайди ва у ўзини кўрсатиши, ўз ўйинини намойиш этиши керак бўлади. Эндрю ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин — у шунча йиллар давомида энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири бўлиб келди. Бундай ўйинчиларнинг ўрнини босиш учун вақт керак бўлади. Бу жиддий чақириқ, аммо биз уни қабул қилишимиз шарт», — деди нидерландиялик ҳимоячи Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ ва Эндрю Робертсон 2017 йилнинг ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Виржил ван Дейк эса жамоага 2018 йилнинг бошида келиб қўшилган.

Киритилди: 13:23, 15.05.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик