Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Асрор Алиқулов: «Учта гол ўтказиб юбордик ва бу ҳимояни мақтайдиган ҳолат эмас»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” – “Андижон” (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Асрор Алиқулов саволларга жавоб қайтарди.

- Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Андижон”га қарши ўйинда бир қанча футболчиларга дам бериб, ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчиларни майдонга туширдик. Аммо, барибир мақсадимиз кураш таклиф қилиш, яхши футбол намойиш қилиш ва фақат ғалаба эди. Биринчи бўлимда бироз устунликни бериб қўйдик. Иккинчи бўлимдаги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Ҳужумга ҳужум билан жавоблар қайтардик, яхши вазиятлар яратдик. Мағлубиятга учраган бўлсак ҳам иккинчи бўлимдаги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Ҳимоя тўртлигининг ҳаракатларига қандай изоҳ берасиз?

- Стандарт ҳолатда киритилган голлар...Биринчи голда тўп аутга чиқиб кетди, бизга узоқроқдан чиқиб кетгандек кўринди. Футболчи яқинроқ жойдан тўпни ўйинга киритди ва футболчиларимиз бу ҳолатга тайёр эмасдилар. Менга тушунарсизроқдек кўринди. Иккинчи гол стандарт вазиятдан кейин киритилди. Дарвозабонимиз ишончсизроқ ҳаракат қилди. Ўйин амалиёти камроқ, Суперлига жамоасига қарши ўйинда ҳаяжон демайману, озроқ маҳорат етишмади. Умумий олганда, учта тўп ўтказиб юбордик ва бу ҳимояни мақтайдиган ҳолат эмас.

- Бугунги таркибни шароитдан келиб чиқиб туширишга мажбур бўлдингизми ёки танловингиз шундаймиди?

- Айрим футболчиларда кичик жароҳатлар бор. Қайсидир томонлама ўзимиз танладик. Бошқа ўйинчиларга ҳам имконият беришга ҳаракат қилдик. Ҳар бир олинган футболчи “Шўртан” либосини кийдими, буни ҳис қилиши керак-да. Олдимизга қўйилган мақсад бор ва шунга мос ўйин кўрсатиш керак. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик ва бу ўйинимизни анча яхши томонга ўзгартирди.

- “Шўртан” Кубок ўйинлари орқали синалмаган футболчиларни синаб олишга ҳаракат қиладими?

- Шунақа десак ҳам бўлади. Чунки про лигада барибир баҳслар оғир кечяпти. Футболчиларни бошқа жойда синаш бизга жуда қийин. Биздан талаб қилинаётган нарса – бу ҳар бир ўйинда ғалаба! Шунинг учун Кубок ўйинларида ротасияларга қўл уряпмиз. Аммо ҳар бир ўйин оддий эмас, курашишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи тайм бошида ҳисоб 1:1 бўлганидан сўнг вазият бошқа томонга ўзгариб кетиши ҳам мумкин эди. Аммо якунда 1:3 бўлди. 1:1 дан кейин вазиятни қўлга олишга нима ҳалақит берди? Футболчиларни жисмоний ҳолати панд бердими ёки “Андижон” жуда тажрибали кўриндими?

- “Андижон” тажрибалироқ. Эътибор қилган бўлсангиз, бир қанотдан иккинчисига тўпни тез ўтказишади. Қанотларда Турғунбоев, Ашортиа...Улар ҳам ўртага киришади, узоқдан зарбалар беришади. Бир қатор ўйинларини кўрдик, узоқ масофалардан голлар уришди. Биз ҳам шунга яраша тайёрландик. Айрим футболчиларимиз Суперлига темпига секинлик қилди, дейиш мумкин. Учинчи голда зарба беришга имконият бердик. 1:1 бўлиб турганида жамоамиз аъзоси – Қодиров жуда қулай вазиятдан яхши зарба бера олмади. Ўзингиз айтганингиздек ўйин ўзгариб кетиши ҳам мумкин эди.

- Гуруҳда “Андижон”ни устун кўрасизми ёки “Насаф”ними?

- Таркиб томонлама “Андижон”да устунлик. “Насаф”ни кучли томони жамоавий ўйин. “Насаф” лидер жамоаларга қарши жуда яхши ўйнай олади. Кубок баҳси ҳам қизиқарли ўтади. Таркиб томонлама “Андижон”да хатто айрим ҳолатларда терма жамоа футболчилари ҳам захирада ўтиради", - деди Алиқулов.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:51, 15.05.2026.
Ўқилди: 174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик