Кириш Регистрация

«Барселона» икки дарвозабони билан хайрлашади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубида аллақачон янги мавсум учун жамоа таркибини режалаштириш ишлари бошлаб юборилган. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Каталония грандининг асосий дарвозабони сифатида Жоан Гарсия қолади, унинг ўринбосари вазифасини эса Войцех Шесни бажаради. Марк-Андре тер Штеген ва Иньяки Пенья мос равишда «Жирона» ҳамда «Эльче»даги ижарадан қайтишади, бироқ «кўк-анорранглилар» таркибида улар учун жой топилмайди – катта эҳтимол билан иккала посбонга ҳам янги клуб излашга тўғри келади.

Яқиндагина «Барселона» Ла Лигада кетма-кет иккинчи бор чемпионликни қўлга киритишни нақд қилган эди. Мавсумнинг сўнгги икки учрашувида Ханс-Дитер Флик шогирдлари «Бетис» (17 май) ва «Валенсия» (23 май) жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 10:38, 16.05.2026.
Ўқилди: 1434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7236]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3521]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3331]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3077]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2311]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2211]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2163]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2143]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2045]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2044]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик