Кириш Регистрация

A Bola: Жорже Жезуш мавсум охирида «Ан-Наср»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда португалиянинг A Bola нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, 71 ёшли мутахассис ўз қарори ҳақида клуб раҳбариятини аллақачон огоҳлантирган.

Хабар қилинишича, Жезуш Саудия Арабистонидаги фаолиятини якунлаб, фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқчи. Шу билан бирга, у мавсум охирига қадар фақат жамоа вазифаларига эътибор қаратади ва эҳтимолий иш берувчилар билан музокара олиб боришни режалаштирмаяпти.

Айни пайтда «Ан-Наср» чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Шунингдек, жамоа Осиё Чемпионлар лигаси-2 финалига ҳам тайёргарлик кўрмоқда. Финалда саудияликлар Япониянинг «Гамба Осака» клубига қарши майдонга тушади.

Шу билан бирга, май ойи охирида Жезушнинг Лиссабонда «Фенербахче» вакиллари билан учрашуви режалаштирилган. Турк клуби мураббийга бир мавсум учун тахминан 15 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр экани айтилмоқда. Бу эса унинг мураббийлик фаолиятидаги энг йирик шартнома бўлиши мумкин.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:39, 16.05.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик