Кириш Регистрация

Гарначо «Манчестер Сити» билан бўлажак кубок финали ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» вингери Алехандро Гарначо Англия Кубоги финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув бугун «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади ва унга Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт берилади.

«Бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда, барча ҳаяжонда. Биз ҳамма нарсани тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, клуб учун яна бир совринни қўлга кирита оламиз», – дея Алехандро Гарначонинг сўзларини келтирмоқда «Челси» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал аргентиналик футболчи «Манчестер Юнайтед» таркибида ушбу турнир ғолибига айланган эди – ўшанда финалда айнан «шаҳарликлар» мағлуб этилган (2:1) ва голлардан бирига Гарначонинг ўзи муаллифлик қилган эди.

Киритилди: 11:21, 16.05.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик