Кириш Регистрация

Эдин Жеко «Интер»нинг янги трансферини маъқуллади: «Уни порлоқ келажак кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби собиқ ҳужумчиси, айни пайтда «Шальке 04» шарафини ҳимоя қилаётган Эдин Жеко ватандоши Тарик Мухаремович ҳақида фикр билдирди. 23 ёшли босниялик ҳимоячи «Сассуоло»дан «Интер»га ўтишга яқин турибди. Жеконинг сўзларига кўра, бу «нерадзуррилар» учун ажойиб келишув бўлади.

«Бу трансфер ҳақиқатдан ҳам амалга ошади деб жуда умид қиламан. Бу Тарик учун ҳам, «Интер» учун ҳам ажойиб қадам. Уни порлоқ келажак кутмоқда. Бу футболчида бундай клубда тўп суриш учун зарур бўлган сифатлар ва керакли менталитет шубҳасиз мавжуд», – деди 40 ёшли Жеко Sky Sport билан суҳбатда.

Киритилди: 11:37, 16.05.2026.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик