Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» «ПСЖ» юлдузи учун 115 миллион евро тайёрлаб қўйди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» марказий ярим ҳимоячиси Жоау Невеш «Манчестер Сити»нинг трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда ElNacional нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Англия гранди 21 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. «Шаҳарликлар» Невешнинг трансфери учун 115 миллион евро ажратишга тайёр.

Жорий мавсумда Невеш барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 36 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди. Ярим ҳимоячининг «ПСЖ» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер баҳоси 110 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:45, 16.05.2026.
Ўқилди: 1580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик