Кириш Регистрация

Стефан Эль-Шаарави «Рома»дан кетишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Италиялик ҳужумчи Стефан Эль-Шаарави мавсум якунида «Рома»ни тарк этади. Бу ҳақда 33 ёшли футболчи ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида маълум қилди.

Футболчи илк бор «Рома»га 2016 йилнинг январь ойида кўчиб ўтган эди. Ўша пайтдаёқ у «Милан»даги ажойиб ўйинлари эвазига А Сериянинг энг иқтидорли вингерларидан бири ҳисобланарди. 2019 йилнинг ёзида у Хитойга йўл олиб, «Шанхай Шэньхуа» клубида тўп сурди, бироқ 2021 йилнинг январида яна Рим клубига қайтди. Шундан бери Эль-Шаарави жамоа таркибининг барқарор аъзосига айланган эди.

«Рома»даги икки даври давомида у жами 346 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урди ва 50 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Рим клубидаги энг катта ютуғи Жозе Моуриньо бошқаруви остида 2021/22 йилги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида қозонилган ғалаба бўлди.

Бош мураббий Жан Пьеро Гасперини бир қатор футболчилар, жумладан, Эль-Шаарави билан ҳам шартнома узайтирилишини истаган эди, бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олишмади. Шундан сўнг футболчи жамоадан кетишга қарор қилди.

Киритилди: 12:18, 16.05.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик