Кириш Регистрация

Арбелоа: «Агар Моуриньо «Реал»ни бошқарса, унинг уйига қайтганидан хурсанд бўламан»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ўз ўрнига Жозе Моуриньо тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Клуб кейинги мавсум учун мураббий борасидаги қарорни ўзи лозим топган вақтда қабул қилади. Мен учун «Реал»нинг собиқ футболчиси ва мухлиси сифатида Моуриньо — энг зўри. Бир ой олдин ҳам шундай фикрда эдим ва ҳозир ҳам фикрим ўзгармаган. У бизники ва доимо шундай бўлиб қолади. Агар у кейинги мавсумда бу ерга келса, унинг уйига қайтганидан жуда хурсанд бўламан», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида «қаймоқранглилар» Испания чемпиони бўлишган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишган.

Киритилди: 14:25, 16.05.2026.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик