Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Карвахаль мавсум охирида «Реал»ни тарк этади — The Athletic

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби сардори ва ҳимоячиси Дани Карвахаль мавсум якунлангач жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчи «қаймоқрангликлар» унинг шартномасини узайтирмасликка қарор қилганидан хабардор.

Хабар қилинишича, Карвахалнинг Саудия Арабистони ёки Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларига кўчиши эҳтимоли ҳам ҳудуддаги вазият туфайли қийинлашган.

Карвахаль «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб сафида барча мусобақаларда 449 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 65 та голли узатма қайд этган.

У «Реал» билан 6 марта Чемпионлар лигаси ва 4 марта Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:28, 16.05.2026.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик