Кириш Регистрация

«Штутгарт» Бундеслига орқали Чемпионлар лигасига йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт» 2025/2026 мавсум якунларига кўра Германиядан УЕФА Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

34-турда жамоа сафарда «Айнтрахт» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, турнир жадвалини 4-ўринда якунлади.

«Хоффенхайм» охирги турда «Боруссия» (Мёнхенгладбах)га 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учраб, 5-ўринда қолди. «Байер» эса уйда «Гамбург» билан 1:1 дуранг ўйнаб, 6-ўринни эгаллади. Иккала жамоа келаси мавсум Европа лигасида иштирок этади.

7-ўринни олган «Фрайбург» эса Европа лигаси финалини ютса, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши мумкин. Улар охирги турда «РБ Лейпциг»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси эса «Вердер»ни 2:0 ҳисобида енгди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 20:46, 16.05.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик