Англия Кубоги 2025/2026 мавсуми финалида «Манчестер Сити» «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги иккинчи соврин соҳибига айланди.
Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувдаги ягона ягона гол 72-дақиқада Антуан Семеньо томонидан киритилди. Холанд томонидан қанотдан етказилган тўпни Семеньо товони билан дарвозага буриб юборди ва чиройли гол муаллифи бўлди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа гол уриш учун яхши имкониятларга эга бўлди. Аммо клублар вазиятлардан фойдалана олишмади.
Абдуқодир Ҳусанов бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаб, ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" март ойида Англия лига кубогини қўлга киритган эди. "Шаҳарликлар" ушбу мусобақа финалида "Арсенал"ни мағлуб этган эди (2:0).
Англия кубоги. Финал
16 май 2026, шанба. 19:00.
Лондон, Англия. «Уэмбли» стадиони
Челси — Манчестер Сити — 0:1
Гол: 0:1 Семеньо – 72'
Челси: Санчес, Фофана, Колуилл, Хато, Гюсто, Джеймс, Кукурелья, Кайседо, Энцо Фернандес, Палмер, Х. Педро
Манчестер Сити: Траффорд, Нунес, Ҳусанов, Гехи, О’Райли, Родри, Бернарду Силва, Семеньо, Мармуш, Доку, Холанд
Бош ҳакам: Даррен Ингланд (Англия)













