«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Европада фаолият юритаётган испаниялик мутахассислар ҳақида фикр билдирди ва тактик жиҳатдан энг кучли мураббийни атади.
— Европада кўплаб испаниялик мураббийлар муваффақият қозонмоқда.
— Даража жуда юқори. Луис Энрике, айниқса, «ПСЖ» каби клубни бошқариш қийинлигини ҳисобга олсак, жуда катта барқарорлик намоён этмоқда. У улкан ишни амалга оширди.
Гвардиола эса афсонага айланган ва менинг фикримча, у барча даврларнинг энг буюк тактик мураббийларидан бири. Буни у бутун фаолияти давомида кўрсатиб келмоқда ва ҳозир ҳам исботламоқда.
Сўнгги йилларда Микель Артета ҳам рақобатбардошлиги ва профессионал билими билан ажралиб турибди. Мен ушбу уч мутахассисдан ҳам кўп нарса ўргандим.
Шунингдек, Ираола ҳам бир неча кучли мавсум ўтказди. Иньиго Пересни ҳам алоҳида таъкидлаш керак. У «Райо Вальекано»ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди. Бу жуда ноёб ҳолат. Унинг тажрибаси ва курашчанлиги яққол кўриниб турибди, — деди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» Эмери бошчилигида келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишни кафолатлади. Бирмингем клуби Англия Премьер-лигаси 2025/2026 мавсумини бешинчи ўриндан пастда якунламайди. Шунингдек, жамоа Европа лигаси финалига чиқди ва ҳал қилувчи баҳсда Германиянинг «Фрайбург» клубига қарши майдонга тушади.













