Узоқ муддатли танаффусдан кейин Тошкентнинг «Локомотив», Қаршининг «Насаф» ва Муборакнинг «Машъал» клублари уй учрашувларини ўз стадионларида ўтказди.
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида «Локомотив» 692 кундан сўнг ниҳоят ўз стадионига қайтди. «Динамо»га қарши баҳс узоқ танаффусдан кейинги илк ўйин бўлди.
Қаршининг «Насаф» клуби эса 169 кун деганда Қаршидаги Марказий стадионда илк баҳсида майдонга тушди.
Шунингдек, Муборакдаги Баҳром Вафоев стадиони ҳам узоқ танаффусдан сўнг Кубок баҳсига мезбонлик қилди.













