Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Каземиро билан чиройли хайрлашишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун Каземиро «Манчестер Юнайтед» таркибида «Олд Траффорд» стадионидаги ўзининг сўнгги учрашувини ўтказади. Бразилиялик футболчи мавсум якунида клубни эркин агент мақомида тарк этади, бу ҳақда шу йилнинг бошидаёқ маълум бўлган эди.

Таниқли журналист Sam C хабарига кўра, «қизил иблислар» мухлисларидан Каземирога ҳурмат бажо келтириш учун якшанба кунги «Ноттингем Форест»га қарши баҳс бошланишидан аввалроқ стадиондаги жойларини эгаллаш сўралган. Фан-трибунада ярим ҳимоячига бағишланган улкан баннер ёзилади.

Бундан ташқари, Каземиро билан ўйин тугаганидан кейин ҳам хайрлашилади, шундан сўнг бош мураббий Майкл Кэррик стадионга йиғилган томошабинлар қаршисида нутқ сўзлайди. «Манчестер Юнайтед» ва «Ноттингем Форест» ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Киритилди: 10:24, 17.05.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик