Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал»га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди: «Эртанги ўйинда ғалаба қозонишларини истайман»

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клуби ҳақидаги берилиши муқаррар бўлган саволга жавоб қайтарди. Шанба куни лиссабонликлар Португалия чемпионатининг сўнгги тури доирасидаги учрашувда «Эшторил» жамоасини мағлуб этишди (3:1). Ушбу ўйин Мадридда кутилаётган «The Special One» бошқаруви остидаги жамоанинг охирги учрашувига айланиши мумкин.

«Реал» ҳақида нима ҳам дердим? Мен жамоанинг эртанги ўйинда ғалаба қозонишини истайман. Бу мен айтадиган ягона гап», — дея Моуриньонинг журналистлар билан суҳбатдаги сўзларини келтиради матбуот хизмати.

63 ёшли мутахассис «қаймоқранглилар» томонидан бўлаётган қизиқиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ унга янги шартнома таклиф қилган «Бенфика»да қолиши ҳам тўлиқ эҳтимолдан холи эмаслигига шаъма қилди. Якшанба куни «Реал» Ла Лиганинг 37-тури доирасида «Севилья»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:33, 17.05.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик