Кириш Регистрация

«Ювентус» Жаҳон чемпионатига борадиган футболчилар сони бўйича антирекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби Жаҳон чемпионатига атиги етти нафар футболчисини юбормоқда — ва бу номдор клуб учун янги антирекорддир.

Бундан аввал туринликлар Жаҳон чемпионатининг финал босқичларида қатнашадиган футболчилар сони бўйича доимо Европа етакчилари қаторида бўлиб келишган.

Ҳозирда «Ювентус»дан Жаҳон чемпионатига қуйидаги футболчилар йўл олади: Глейсон Бремер Бразилия терма жамоасига, Хуан Кабаль Колумбия терма жамоасига, Франсишку Консейсау Португалия терма жамоасига, Жонатан Дэвид Канада терма жамоасига, Эмиль Хольм Швеция терма жамоасига, Кенан Йылдыз Туркия терма жамоасига ва ниҳоят, Уэстон Маккенни Америка Қўшма Штатлари терма жамоасига.

Улар қаторига Тён Копмейнерс ҳам қўшилиши мумкин, бироқ ҳозирча бу аниқ факт эмас.

Киритилди: 10:55, 17.05.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик