Кириш Регистрация

«Арсенал» юлдуз ҳужумчини сотиб олишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли бўлган аргентиналик форвард Хулиан Альварес Англия Премьер-лигасида пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Football Transfers журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳали ҳам ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. «Тўпчилар» Альваресдан чап қанот вингери позициясида фойдаланишни режалаштиришмоқда.

Хулианнинг «матрасчилар» билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Альварес 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 11:36, 17.05.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик