Кириш Регистрация

«Расинг» 14 йиллик танаффусдан сўнг Испания Ла Лигасига қайтди

Баҳо:
+ | -

Шанба куни «Расинг» ўз майдонида «Вальядолид»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа туфайли Сантандер жамоаси Испания иккинчи дивизионида топ-2 дан жой олишини кафолатлади. Бу «Расинг»нинг юқори дивизионга йўлланма олганини англатади. Кейинги мавсумда жамоа Испаниянинг энг кучли клублари билан куч синашади.

«Расинг» анчадан бери Испаниянинг элита дивизионида иштирок этмаётган эди. Жамоа бундан 14 йил аввал — 2011/2012 йилги мавсум якунларига кўра Ла Лигани (Примера) тарк этганди.

Испаниянинг юқори дивизионига бериладиган иккинчи тўғридан-тўғри йўлланма учун кураш эса ҳали давом этмоқда. Ҳозирда «Депортиво» турнир жадвалида энг яхши имкониятга эга бўлиб турибди, бироқ яна бир қатор жамоалар ҳам кучли иккиликка кириш имкониятини сақлаб қолишган.

Киритилди: 12:43, 17.05.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик