Кириш Регистрация

Жота Жорди: «Кукурелья 1000 фоиз «Челси»дан кетади ва Испанияга қайтади»

Баҳо:
+ | -

Каталониялик журналист Жота Жордининг таъкидлашича, «Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелья шу ёзда Испанияга қайтади.

«Душанба кунидан бошлаб маълум бир ҳаракатлар кутилмоқда. Марк Кукурелья «Челси»га 100 фоиз содиқ. Биз бу ерда унинг сардор эканлиги ва кийиниш хонасида жуда муҳим фигура эканлигини аллақачон айтган эдик. Клуб ундан жуда миннатдор.

Душанба кунидан бошлаб «Барселона» томонидан қандайдир қадамлар — унинг атрофидаги инсонлар (агентлари) билан алоқалар кутилмоқда ва шундан сўнг биз кўпроқ тафсилотларни айта оламиз.

Бугунги кунда мен 1000 фоиз кафолат бера оламанки, Марк Кукурелья «Челси»да қолмайди ва шу ерда, Испанияда ўйнайди. Бу борада иккита клуб бор — «Барселона» ва «Атлетико».

Мен «Барселона» тўғри қадамларни ташлашини ҳамда Кукурелья якунда айнан ўша ерда пайдо бўлишини умид қиламан ва хоҳлайман», — деди Жорди.

Эслатиб ўтамиз, Кукурелья — «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испанияда «Эйбар» ва «Хетафе» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Киритилди: 12:50, 17.05.2026.
Ўқилди: 1404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик