Кириш Регистрация

Торрес «Барселона»дан Мадридга кўчиб ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Ферран Торрес келаётган ёзда Испаниянинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Sport.es» журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, ҳужумчига Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. 26 ёшли футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Торрес 32 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида «Барселона» биринчи, «Атлетико» эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:16, 17.05.2026.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик