Кириш Регистрация

Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги жиддий сўроқ остида қолди. «Daily Mail» нашрининг журналист Жек Гоганга таяниб хабар беришича, инглиз клуби ичидагилар испаниялик мутахассис шу ёзда жамоани тарк этишига ишонмоқдалар.

Манбанинг маълумотига кўра, мураббий кетиш борасидаги қарорини бир неча ҳафта олдин қабул қилиб бўлган. Эҳтимол, яқин кунларда бу борада расмий баёнот берилиши мумкин.

Гвардиоланинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, у жамоани 2016 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. АПЛнинг жорий мавсумида Гвардиола жамоаси 77 очко жамғарган ва мавсум якуниланишига икки тур қолганда «Арсенал»дан икки очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:39, 17.05.2026.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик