Кириш Регистрация

ЖЧ-2026 дан ташқарида қолган Камавинга «Реал»дан кетишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Франция терма жамоаси мураббийлар штабининг қароридан норози бўлди. Миллий терма жамоа устози ярим ҳимоячини бўлажак Жаҳон чемпионати – 2026 қайдномасига киритмади.

Teamtalk нашрининг хабар беришича, Камавинга «Реал»даги ўз ўйинидан ҳам қониқмаяпти ва фаолиятини бошқа клубда давом эттириш вақти келди, деган қарорга келган. Франциялик футболчи потенциал харидорлар билан музокаралар олиб боришга тайёр. Уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлган вариантлар сифатида «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари тилга олинмоқда.

Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Камавинганинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 16:16, 17.05.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик