Кириш Регистрация

"Бавария" Мануэль Нойернинг жароҳат олганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" жамоасининг афсонавий ва тажрибали посбони Мануэль Нойер кутилмаганда жароҳат олди. Мюнхен клуби матбуот хизмати тарқатган расмий баёнотга кўра, дарвозабоннинг чап оёқ болдир мушакларида муаммо юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслига доирасида "Кёльн"га қарши кечган ва мюнхенликларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган баҳсда Нойер асосий таркибда майдонга тушган эди. Бироқ у учрашувни охиригача етказиб қўя олмади ва оғриқ сабаб 60-дақиқада захирага олинди. Ҳозирча Нойернинг қачон сафга қайташи борасида аниқ муддатлар очиқланмаган.

Қизиғи шундаки, бундан бир неча кун олдингина 39 ёшли дарвозабон "Бавария" билан амалдаги шартномасини яна бир мавсумга — 2027 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди. Шунингдек, матбуотда Нойер тез орада старт оладиган ЖЧ-2026 мусобақаси учун Германия терма жамоасига чақирилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Киритилди: 16:49, 17.05.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик