Кириш Регистрация

А Серия. «Милан» «Женоа» устидан ғалаба қозонди ва 3-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

«Милан» А Сериянинг 37-тури доирасида сафарда «Женоа» жамоасини мағлуб этди — 2:1.

Меҳмонлар таркибида Кристофер Нкунку пенальтидан (50-дақиқа) ва Закари Атекаме (81-дақиқа) гол уришга муваффақ бўлишди. Майдон эгаларининг ягона жавоб тўпини эса Йохан Васкес (86-дақиқа) киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Милан» ўз очколарини 70 тага етказиб, Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. «Женоа» эса 41 очко билан 14-поғонада бормоқда.

«ЖЕНОА» — «МИЛАН» — 1:2

Голлар: Кристофер Нкунку 50-пен (0:1), Закари Атекаме 81 (0:2), Йохан Васкес 86 (1:2).

«Женоа»: Бейло, Маркандалли, Отоа, Васкес, Эллертссон, Аморим (Мартин, 90), Малиновский, Френдруп, Бальданци (Эхатор, 64), Витинья, Коломбо (Экубан, 85).

«Милан»: Меньян, Габбиа, Павлович, Томори (де Винтер, 76), Рабьо, Фофана (Риччи, 68), Яшари (Лофтус-Чик, 85), Бартесаги, Атекаме, Хименес (Фюллкруг, 68), Нкунку (Пулишич, 76).

Огоҳлантиришлар: Бейло (48), Витинья (63) — Габбиа (63), Томори (72), Риччи (86).

Киритилди: 17:13, 17.05.2026.
Ўқилди: 909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик