Кириш Регистрация

А Серия. «Рома» «Лацио»ни таслим этиб, қаторасига 4-ғалабасини қўлга киритди ва 4-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

«Рома» Италия чемпионатининг 37-тури доирасида ўз майдонида «Лацио»дан устун келди — 2:0. Учрашув «Олимпико» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйинда Жанлука Манчини дубль қайд этди. 70-дақиқадан бошлаб ҳар икки жамоа ҳам майдонда ўн киши бўлиб ҳаракат қилди. Спортчига ҳос бўлмаган хулқ-атвор учун «Рома» ҳимоячиси Уэсли ва «Лацио» ярим ҳимоячиси Никола Ровелла қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

«Рома» қаторасига тўртинчи ўйинда ғалаба қозонди ва 70 очко билан А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Лацио» (51 очко) эса 9-поғонани банд этиб турибди.

Италия чемпионатининг сўнгги турида, 24 май куни «Рома» сафарда «Верона» билан куч синашади, «Лацио» эса ўз уйида «Пиза»ни қабул қилади.

«РОМА» — «ЛАЦИО» — 2:0

Голлар: Жанлука Манчини 40 (1:0), Жанлука Манчини 66 (2:0).

«Рома»: Свилар, Н`Дика (Ренч, 37), Эрмосо, Манчини (Циолковски, 83), Кристанте, Эль-Айнауи, Уэсли Винисиус, Зеки Челик, Дибала (Довбик, 88), Пизилли (Эль-Шаарави, 46), Мален (Соуле, 83).

«Лацио»: Фурланетто, Провстгор, Хила, Нуну Тавареш, Марушич (Лаццари, 79), Ровелла, Тэйлор (Деле-Баширу, 62), Башич, Нослин (Педро, 79), Канчельери (Исаксен, 71), Диа (Мальдини, 62).

Огоҳлантиришлар: Эрмосо (42), Эль-Шаарави (85) — Тэйлор (21), Канчельери (42), Нуну Тавареш (64).

Четлатишлар: Уэсли Винисиус (70) — Ровелла (70).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:16, 17.05.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик