Кириш Регистрация

«Челси» Алонсо билан АПЛ чемпионлиги учун курашмоқчи

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсо шу ёзда «Челси»ни бошқаради. Лондон клуби испаниялик мутахассиснинг тайинланганини расман эълон қилиб улгурди.

«Daily Mail» нашрида «Челси» ва Алонсо ҳақида кенг қамровли мақола чоп этилди. Унда айтилишича, лондонликлар Хаби қўл остида жамоа яқин уч мавсум ичида (балки ундан ҳам тезроқ) Англия чемпионлиги учун жиддий курашишини кутишмоқда.

Шунингдек, таъкидланишича, «Челси» Алонсонинг «Ливерпуль»га ўтиб кетишидан хавотирда бўлган. Эҳтимол, шу сабабли лондонликлар мавсум якунини кутиб ўтирмасдан, трансферни ҳозироқ расмийлаштиришган.

Айни дамда «Челси» Премьер-лига турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 19:16, 17.05.2026.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик