Кириш Регистрация

Лионель Мессининг голи ва ассисти «Интер Майами»га МЛСда ғалаба келтирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

МЛС доирасида бўлиб ўтган учрашувда «Интер Майами» ўз майдонида «Портленд Тимберс»ни қабул қилди. Форт-Лодердейл шаҳридаги «Ди-Эр-Ви Пи-Эн-Ка Стэдиум»да ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида Лионель Месси ва Херман Бертераме гол урди. Шунингдек, аргентиналик ҳужумчи битта голли узатмани ҳам амалга оширди.

Шу тариқа, «Интер Майами» МЛСдаги ғалабали сериясини учта ўйинга етказди. «Портленд Тимберс» эса сўнгги тўрт учрашувдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

МЛСнинг кейинги турида «Интер Майами» «Филадельфия Юнион»га қарши майдонга тушади. «Портленд Тимберс» эса «Сан-Хосе Эртквейкс» билан баҳс олиб боради.

АҚШ — МЛС
2026 йил 18 май, душанба. 01:00
«Интер Майами» — «Портленд Тимберс» 2:0
Голлар: Лионель Месси 31, Херман Бертераме 42.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:30, 18.05.2026.
Ўқилди: 1499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик