Кириш Регистрация

Луис Энрике «Париж»дан учралган мағлубиятлар ҳақидаги саволдан сўнг матбуот анжуманини муддатидан олдин тарк этди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике 2025/2026 йилги мавсумда «Париж» клубидан қабул қилиб олинган иккита мағлубият ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади. Аёл мухбир ушбу саволни бермоқчи бўлганида, испаниялик мутахассис унинг гапини бўлди ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб, зални тарк этди.

Бундан олдинроқ, Лига 1 нинг 38-тури доирасида бўлиб ўтган пойтахт дербисида «ПСЖ» «Париж»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ҳал қилувчи гол ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда киритилди.

30 май куни «ПСЖ» Будапештда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:42, 18.05.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик