«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро клуб билан хайрлашувга бағишланган пост қолдирди.
Якшанба куни кундузи бразилиялик футболчи «Олд Траффорд»да «қизил иблислар» сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Баҳс майдон эгаларининг «Ноттингем Форест» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ярим ҳимоячи маҳаллий мухлислар билан хайрлашди, кейинроқ эса ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида махсус пост эълон қилди.
«Ҳаётда бизнинг бир қисмимизга айланиб қоладиган жойлар бўлади. Манчестер доимо менинг уйим бўлиб қолади. Бутун шаҳарга, клубга ва ҳар бир мухлисга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Бу тўрт йил мен ва оилам учун унутилмас бўлди. Биз ҳис қилган бахт ва илиқликни таърифлашга сўз ожиз. Хотиралар ва қўллаб-қувватлов учун раҳмат. Бундан буён ва абадий "қизил иблисман"», — деб ёзди 34 ёшли футболчи.
Каземиро мавсум якунида эркин агентга айланади.













