«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг кейинги мавсумдаги истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Трансфер бозорида нима содир бўлишидан қатъи назар, ишончим комилки, кейинги мавсумда ҳам бизда ажойиб таркиб бўлади», — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда таниқли журналист Фабрицио Романо.
«Барселона» муддатидан олдин 2025/26 йилги мавсум учун Испания чемпионига айланди. Ўтказилган 37 та турдан сўнг каталонияликлар 94 очко жамғаришди ва иккинчи ўринда бораётган Мадриднинг «Реал» клубини 11 очкога ортда қолдиришмоқда.
Сўнгги турда Флик шогирдлари сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушишади. Ушбу учрашув 23 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.













