Кириш Регистрация

Месси ўзи эгалик қиладиган клуби учун йирик ҳомий топди: «Корнелья» Испанияда машҳурлик бўйича 5-ўринга чиқди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бундан бир ой олдин Лионель Месси футбол клуби хўжайинига айланишга қарор қилгани ва Испания футболининг тўртинчи кучли лигасида иштирок этувчи «Корнелья» жамоасини сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда унинг клуб янги эгаси сифатидаги илк муваффақияти ҳам маълум бўлди — Месси жамоа учун янги молиявий ҳомий топди. Бу Испания молиявий хизматлар бозорининг йирик иштирокчиси ҳисобланган MyInvestor банкидир.

Қизиғи шундаки, Месси ушбу клубни сотиб олган вақтдан бошлаб, қидирув тизимларидаги сўровлар сонига кўра «Корнелья» Испанияда машҳурлик бўйича бешинчи жамоага айланди. Эслатиб ўтамиз, Месси клубнинг ягона хўжайини ҳисобланади — у «Корнелья» акцияларининг 100 фоизини сотиб олган эди.

Киритилди: 12:29, 18.05.2026.
Ўқилди: 1301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик