Кириш Регистрация

Педри Adidas билан кўп йиллик ва ўта сердаромад шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Педри Adidas компанияси билан янги, ўта сердаромад шартнома имзолади. Келишув тўрт йилга — 2030 йилга қадар мўлжалланган. Тўғри, шартнома қиймати ошкор этилмаяпти, бироқ Педрининг миллионлаб даромад олишига шубҳа йўқ.

Чунки «Барса» футболчиси яқиндагина Германия терма жамоасидек мижозидан айрилган спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи немис гигантининг кейинги реклама кампанияларида асосий юзлардан бирига айланади.

Айтганча, «Барселона»нинг Nike билан амалдаги реклама шартномаси ва футболчиларнинг шахсий келишувлари ўзаро қандай мувофиқлаштирилиши тўлиқ тушунарли эмас, бироқ, афтидан, бир вақтнинг ўзида иккита йирик бренддан баравар фойда кўриш йўллари аллақачон ўйлаб топилган.

Киритилди: 12:31, 18.05.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик