Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади

Баҳо:
+1 | -

Жозе Моуриньо тез орада «Реал» бош мураббийи лавозимига қайтади. The Touchline нашри тарқатган маълумотларга кўра, у Мадрид клубидан аллақачон тўртта трансфер йўналиши бўйича иш бошлашни сўраган.

Моуриньо «қаймоқранглилар» таркибига қуйидаги позициялар учун футболчилар сотиб олинишини истамоқда:

Бир ёки иккита марказий ҳимоячи;

Битта ўнг қанот ҳимоячиси;

Бир ёки иккита ярим ҳимоячи;

Битта вингер.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Реал» сафарда «Севилья»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол муаллифи Винисиус Жуниор бўлди. Мадридликлар 2025/2026 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинини шанба куни, 23 майда ўз майдонларида «Атлетик»ка қарши ўтказадилар.

Киритилди: 16:12, 18.05.2026.
Ўқилди: 3189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик