Кириш Регистрация

«Ренн» ҳужумчиси Франция чемпионати тўпурари бўлди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионати якунланди. Фақат мухлислар туфайли тўхтатиб қолинган «Нант» — «Тулуза» учрашуви охирига етказилмади. Қуйи лигага тушиб кетган «канарлар»га тез орада техник мағлубият ёзилиши кутилмоқда. Умуман олганда, бу ўйин тақдири ташкилий қўмита хоналарида ҳал қилинади.

Қайд этиш жоизки, Эстебан Леполь Франция чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Ҳужумчи 21 та гол уришга муваффақ бўлди. У ушбу голлардан бирини ўтган ёз охирида «Ренн»га ўтишдан олдин «Анже» сафида киритган эди.

Қизиғи шундаки, «ПСЖ» вакиллари орасида Лига 1 да энг сермаҳсул ўйинчи Брэдли Барколья бўлди. У 11 та гол билан тўпурарлар рейтингида саккизинчи ўринни олди.

Киритилди: 17:25, 18.05.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик