Кириш Регистрация

Перес Карвахальнинг «Реал»дан кетиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» душанба куни ҳимоячи Дани Карвахаль тез орада клубни тарк этишини эълон қилди. Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ушбу воқеа юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Дани Карвахаль — «Реал» ва унинг академиясининг афсонаси ҳамда рамзидир. Унинг севимли ва унутилмас Альфредо ди Стефано билан биргаликда «Реал» қароргоҳининг илк ғиштини қўяётган тасвири барча мадридчиларнинг қалбида ва клубимиз тарихида абадий қолади. Карвахаль ҳар доим «Реал» қадриятларини намунали тарзда ўзида мужассам этган. Бу унинг уйи ва доимо шундай бўлиб қолади», — деди Перес клуб расмий сайтига.

Дани Карвахаль деярли бутун фаолиятини «Реал»да ўтказди. Фақатгина 2012/2013 йилги мавсум бундан мустасно бўлиб, ўшанда ҳимоячи Германиянинг «Байер» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

«Реал» 2025/2026 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинини 23 май куни ўз майдонида «Атлетик»ка қарши ўтказади.

Киритилди: 20:13, 18.05.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик