Кириш Регистрация

Антонио Рюдигер «Реал»нинг қатъий қоидасига рози бўлди ва шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг амалдаги шартномаси шу июнь ойи якунига қадар мўлжалланган. AS нашри тарқатган маълумотларга кўра, германиялик футболчи Мадрид клубининг меҳнат битимини яна бир мавсумга — 2027 йилнинг ўрталаригача узайтириш борасидаги таклифини қабул қилган.

Қайд этилишича, Рюдигер икки йиллик шартнома олишдан умид қилган эди, бироқ у «Реал»нинг ёши катта ўйинчиларга фақат бир йиллик битим таклиф қилиш ҳақидаги ички қоидасига рози бўлган. Маълумот учун, Рюдигер шу йилнинг март ойида 33 ёшни қарши олди.

Антонио Рюдигер «Реал» сафида жами 182 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Айни дамда «қаймоқранглилар» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб туришибди ва мавсумни айнан шу ўринда якунлашлари нақд бўлган.

Киритилди: 21:57, 18.05.2026.
Ўқилди: 1522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик