«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжумани чоғида клубдан эҳтимолий кетиши ҳақидаги саволга ўзига хос тарзда муносабат билдирди.
— Агар аниқ кетишингизни билсангиз, клуб билан хайрлашувингиз қандай бўлиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
— (хўрсинади) Кейингиси!
Мен буни аллақачон кўп марта айтганман: менинг шартномам бўйича яна бир йил бор! — деди Гвардиола.
Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан олти марта Англия чемпиони бўлган. Шунингдек, у уч марта Англия Кубоги, беш марта Англия Лига кубоги ва уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Халқаро майдонда эса испаниялик мутахассис клубни Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалабага олиб чиққан.
Бундан ташқари, Гвардиола "Барселона" ва "Бавария" клубларида ҳам ишлаб, кўплаб совринларга эришган.













