Кириш Регистрация

Винисиус: «26 та энг яхши футболчи қаторидан жой олиш учун 3,5 йил тинимсиз меҳнат қилдим»

Баҳо:
+ | -

«Реал» вингери Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 учун таркибга киритилгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 25 ёшли футболчи Бразилия терма жамоасининг бўлажак турнир учун якуний қайдномасидан жой олди.

«Илгари Сан-Гонсалуда ялангоёқ тўп тепган ўша болакай қайтди. Жаҳон чемпионати — ҳар қандай футболчи фаолиятининг чўққисидир, мен эса ўз фаолиятимдаги иккинчи мундиалга йўл олмоқдаман.

Энг яхши 26 нафар футболчи қаторидан жой олиш учун уч ярим йил тинимсиз меҳнат қилиш талаб этилди. Бу осон бўлмади. Ишонч учун мураббийга, доимий қўллаб-қувватлаганлари учун оилам ва мухлисларга раҳмат айтаман.

ОЛҒА, БИРГАЛИКДА!!! Биз — Бразилиямиз ва мамлакатимизга қувонч улашиш учун бор кучимизни берамиз.

Бу галги тарих бошқача бўлсин!!! Жамоамизга ишонинг!!! Орзу яшамоқда!» — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 08:45, 19.05.2026.
Ўқилди: 564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик