Кириш Регистрация

Артета «Бернли» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 37-турида «Бернли» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини айтди.

«Ўйин ва натижадан жуда мамнунман. Менимча, биринчи бўлимда мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик. Ҳисобдаги фарқ йирикроқ бўлиши керак эди, аммо бунга эриша олмадик. Шунга қарамай, бутун мавсум давомида қилган ишимизни такрорладик: ҳимояланиш ва ўйинни ғалаба билан якунлаш керак бўлганда, биз буни самарали уддалай оламиз.

Иккинчи ёки учинчи голни ура олмаганимиз — омадсизлик. Бизга қарши кучли рақиб ўйнади. Уларнинг бугунги ўйинда натижага эришиш учун қандай иштиёқ билан ҳаракат қилганига қаранг. Бу чемпионат жуда мураккаб.

Биз ўз ишимизни, қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Энди эртага нима бўлишини кутамиз, сўнгра «Пэлас» билан ўйинга тайёргарлик кўриш вақти келади.

«Бернли» ўтган ҳафта «Астон Вилла»га қарши ҳам шундай ўйнаганди, шунинг учун қийин бўлишини билардик. Биз мавсум давомидаги юқори стандартларимизни сақлаб қолишимиз ва яна битта ўйинда ғалаба қозонишимиз керак», — деди Артета.

Киритилди: 08:49, 19.05.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик